<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Баланд тоғлар ила пахтазорлар аро
 Халқим яшар менинг кўзлари қаро
 Сайрар мудом қушлар, оқади дарёлар
 Яшнайди боғлари, чаманзору гуллар

[C1]
   Раббим илтижоим!
   Асра менинг халқим!
   Қалби қуёш элим, Ўзбекистонни!
   Ёвузликдан асра,
   Халқим марҳаматла,
   Қалби қуёш элим, Ўзбекистонни!

[V2]
 Қуёши ва суви жўр бўлиб куйлайди
 Тарвузу қовунлар, бозори қайнайди
 Бу ерда ҳаммани &quot;опам - иним&quot; дерлар,
 Сомсаю ош билан сийлашар қўшнилар

[V3]
 Ҳар бир шаҳарларда бўлсин саждагоҳинг,
 Ҳар бир миллат учун бўлсин паногоҳинг,
 Ҳар бир уйда Сенинг, порлаб турсин Нуринг,
 Дилларда уйғонсин пок Муқаддас Руҳинг!!</lyrics>
<title>Раббим қутқар Узбекистан</title>
<author>Ким Ираида</author>
</song>